Жорий йилнинг 11-апрел куни Давлатимиз раҳбари томонидан ёшларга оид давлат сиёсатини юритилиши бўйича кенгайтирилган видеоселекторида ёшларнинг муаммоси ҳар бир раҳбарнинг олдида турган биринчи масала эканлиги айтиб ўтилган эди.
Шу боис Қумқўрғон туманида оғир тоифага киритилган ёшларни тегишли маъсулларга бириктириб, уйма-уй юрган ҳолда муаммоларни ўрганиш ва улларни бартараф этиш вазифалар белгилаб берилган.
Шу жумладан 1-сектор ҳудудида жойлашган "Боболочин" маҳалласида туман ҳокими Анвар Нормаматов ҳамда ушбу маҳалладаги оғир тоифага киритилган ёшлар ва уларга бириктирилган масъуллар иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда ёшлар томонидан бир қатор мурожаатлар айтиб ўтилди. Хусусан иш билан таъминлаш, уй-жой таъмири учун моддий ёрдам, имтиёзли кредит олиш ва бошқа масалалар бўйича мурожаатлари йўлланди.
Мурожаатлар туман ҳокими томонидан назоратга олиниб, ижроси бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берилди.
Шунингдек туман ҳокими маҳалладаги оғир тоифада турувчи икки нафар ёшларни ҳолидан хабар олди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024