Бугун Қумқўрғон тумани ҳокими Анвар Нормаматов ҳамда сектор раҳбарлари иштирокида тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож “оғир” тоифадаги ёшлар ва уларга бириктирилган масъуллар билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда “оғир” тоифадаги ёшларга бириктирилган ташкилот раҳбарларининг ишлаш ҳолати, ёшларнинг бандлик дастурлари ижроси, норасмий банд бўлган ёшларни расмий банд тармог'ига ўтказиш бўйича қилинган ишлар муҳокама қилинди. Ушбу “ог'ир” тоифадаги ёшлар билан ишлашда масъулиятсизлик билан ёндошган ташкилот раҳбарларига огоҳлантириш берилди.
Шунингдек туман раҳбари томонидан ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, ҳаётда ўз ўрнини топишларига кўмаклашишида масъулият билан ёндашиш, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда интеллектуал жиҳатдан камол топишини ва маънавий ривожланишини таъминлашда маҳалладаги ёшлар етакчилари билан ҳамкорликни тизимли йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024