Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ТАРБИЯВИЙ ИШЛАР САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ МАВЗУСИДА СЕМИНАР ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ

Қумқўрғон  туманидаги 2-умумий ўрта таълим мактабида  “Умумтаълим мактабларида тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш, тизимли муаммолар ва уларни бартараф этиш, истиқболдаги режалар” мавзусида семинар ташкил этилди.

Семинарда туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Рамазон Нармуратов бош Қомусимизда фарзанд тарбияси ва мактаб таълими масалалари юзасидан киритилган қўшимча ва ўзгаришлар, таълим муассасаларида соғлом муҳитни таъминлашда ота-оналар билан ҳамкорликнинг аҳамияти ҳақида такидлаб о'тди.

Бундан ташқари семинарда мактабдан ташқари таълим сифатини оширишдаги устувор вазифалар, ўқувчиларда китобхонлик маданиятини шакллантириш ва бу борадаги муаммоларнинг ечимлари, мактабларда ўқувчиларнинг қизиқишлари бўйича тўгараклар ишини самарали ташкил этишга оид долзарб масалалар атрофлича муҳокама этилди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
26 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси