Қумқўрғон туман ҳокими Анвар Нормаматов ҳамда туман ташкилотлари иштирокида танқидий муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда бюджет, маҳаллий солиқ тушумларини ундириш, қуёш панелларини ўрнатиш, мактабларнинг янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати, ёшлар бандлиги, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”, билан ишлаш каби масалалар муҳокама қилинди.
Туман ҳокими маҳаллаларда солиқ тушумлари барқарорлигини таъминлаш, аҳоли ўртасида тарғибот тадбирлари ўтказиш ва тадбиркорларга кўмак бериш зарурлиги ҳақида таъкидлаб ўтди.
Шунингдек куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича амалга оширилаётган ишлар, мактабларга иситиш тизимларини тўлиқ ўрнатиш, электр энергияси, газ, сув, йўл бўйича мавжуд муаммоларни бартараф қилиш ҳамда аҳолига қулай шароит яратиш бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024