Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
"Сифатли таълим-кучли жамият" шиори остида "Иккинчи устозлар миллий форуми" ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 14-июлдаги "Иккинчи устозлар миллий форуми" га тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида ги 206-сонли буйруғи билан туманларда "Устозлар миллий форуми"ни жорий йилнинг 22-24-август кунлари ўтказилиши белгилаб қўйилган.

Шу муносабат билан Қумқўрғон туманидаги 33-сонли умумтаълим мактабида "Сифатли таълим-кучли жамият" шиори остида "Иккинчи устозлар миллий форуми" туман босқичи ўтказилди.

Тадбирда туман ҳокими Анвар Нормаматов, туман ҳокимининг ўринбосари Нормўмин Алланазаров, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Рамазон Нармуратов ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъул ходимлари, мактаб директорлари, ўринбосарлари ва тренер ўқитувчилар иштирок этди.

Тадбир давомида таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган фаол, ташаббускор ва изланувчан таълим фидойилари туман ҳокимининг фахрий ёрлиқлари ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси