Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 26-мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5040-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қумқўрғон туманида Маънавият маскани очилди.
Ушбу тантанали очилиш маросимида туман ҳокими – туман Маънавият ва маърифат Кенгаши раиси Анвар Нормаматов, Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилоят бўлими раҳбари Наргиза Раҳматуллаева, “Жануб посбони” ижтимоий-сиёсий газетаси бош муҳаррири Жуманазар Анаров ҳамда маънавият фидоийлари қатнашдилар.
Тадбирни туман ҳокими Анвар Нормаматов очиб берди ва сўзи давомида Маънавиятнинг инсон ҳаётида, ҳар бир давлатнинг ижтимоий ривожида қанчалик аҳамиятли эканлиги борасида гапириб ўтди.
Шундан сўнг Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилоят бўлими раҳбари Наргиза Раҳматуллаева сўз олди ва сўзи давомида ҳар бир ҳудудда Маънавият маскани бўлиши кераклигини, Маънавият инсоннинг ички дунёси, ички кучи эканлигини эслатиб ўтди.
Тадбирнинг расмий очилишидан сўнг туманимиз фаоллари ҳамда раҳбарлар томонидан маҳсус ленталар кесилди ва ташриф буюрган меҳмонлар янги бинода яратилган шароитлар билан танишиб чиқди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024