Қумқўрғон туманида ногиронлиги бўлган болалар учун “Мурувват” интернат уйида Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги муносабати билан байрам тадбир ўтказилди.
Унда Қумқўрғон туман ҳокими Анвар Нормаматов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи М.Тоғаев, сектор раҳбарлари ҳамда Президент Халқ қабулхонаси тумани бўлими мудири Рустам Тўхтаевлар иштирок этди.
Тадбирда туман ҳокими сўзга чиқиб Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги байрами муносабати билан болажонларни табриклади.
Шундан сўнг туман ҳокими ва сектор раҳбарлари томонидан ушбу масканданги васийликка олинган болажонлар учун турли-хилдаги совғалар берилди.
Тадбир сўнгида ихтидорли болажонлар томонида шўх куй-қўшиқлар куйланиб тадбирга ко'таринки кайфият бахшида этди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024