Бугун 4-сентябр куни Қумқўрғон туман ҳокими Анвар Нормаматов тумандаги Президент таълим муассасалари агентлиги қошидаги Қумқўрғон туман ихтисослаштирилган мактабида ҳамда 33-сонли умумтаълим мактабларида “Билимлар куни” байрам тадбирида иштирок этди.
Тадбирда туман ҳокими сўзга чиқиб Мустақиллигимизни 32 йиллиги ҳамда янги ўқув йили бошланганлиги муносабати билан барча ўқувчиларни самимий табриклади.
Биринчи қўнғироқ тадбирлари “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида ташкил этилган бо'либ, унда мактабларнинг барча ўқувчилари, маҳалла нуроний оқсоқоллари, устоз ва мураббийрлар ҳамда ўқувчиларнинг ота-оналари ҳам иштирок этди.
Тадбир давомида ўқувчилар томонидан Ватанни тараннум этувчи шеърлар, куй-қўшиқлар, саҳна кўринишлар намойиш этилди. Жорий ўқув йилида мактаб остонасига илк бор 5016 нафар жажжи ўғил-қизлар қадам қўймоқда
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024