Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси жиноятчиликнинг олдини олиш, унга қарши курашишда муҳим аҳамият касб этади. Айниқса, “маҳаллабай” тамойили асосида аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилиш ушбу йўналишдаги ишлар самарадорлиги янада ошириши, шубҳасиз.
Қумқўрғон тумани “Сурхон соҳили” маҳалласида туман ҳокими Анвар Нормаматов томонидан ҳудудда жиноятчиликни олдини олиш юзасидан олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Мақсадимиз жиноятчиликка қарши биргаликда курашиш, аввало, оилада ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, фарзанд тарбиясига масъуллик ҳар бир фуқаронинг бурчи, вазифаси бўлмоғи шарт-дейди туман ҳокими Анвар Нормаматов.
Тадбир давомида ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган ислоҳотлар мазмун-моҳияти тушунтирилди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024