Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Яна бир фермер хўжалигида пахта режаси ортиғи билан бажарилди

Қумқўрғон туманида 2023-йил пахта ҳосилини тез ва уюшқоқлик билан йиғиб-териб олиш учун ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда. Фермерлар томонидан техникалар ишчи ҳолатга келтирилиб, терим ишлари олиб борилаётган ҳар бир дала майдони бошида теримчилар овқатланиши учун шароитлар яратилган.

 Бугун туманнинг 1-сектор С.Бойматов ҳудудидаги “Насиба Суюнова” фермер хўжалиги томонидан 2023-йил ҳосили учун белгиланган режа ортиғи билан бажарилди. Туман ҳокими Анвар Нормаматов ушбу фермер хўжалиги пахта даласида бўлиб, пахта режасини ортиғи билан бажарган фермер хўжалиги рахбари, теримчилар, сувчи ва механизаторларни байрам билан табриклаб, қимматбаҳо совғалар топширилди.

“Насиба Суюнова” фермер хўжалигида 2023-йил ҳосили учун 26 гектар майдонда пахта етиштирилиб, 104 тонна пахта хом ашёси топшириш бўйича шартнома тузилган. Ўртача хосилдорлик 40 сентнер

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси