Президентимиз томонидан илгари сурилган ёшларнинг маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари ва китоб ўқишга бўлган қизиқишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган “Беш муҳим ташаббус” доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Бугун Қумқўрғон тумани ихтисослаштирилган мактабида “Беш ташаббус” олимпиадасининг иккинчи мавсумида спортнинг шахмат ва шашка тури бўйича мактаб босқичи бўлиб ўтди.
Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари Нормўмин Алланазаров, мактаб директори Дилфуза Қўзиева ҳамда ўқитувчи ва ўқувчилар иштирок этишди.
Тадбир аввалида туман ҳокимининг ўринбосари Нормўмин Алланазаров барча ёшларни “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг маҳалла, сектор ҳамда туман босқичларида муваффақиятли қатнашиб, фахрли ўринларни қўлга киритишлари учун омад тилади.
“Беш ташаббус” олимпиадаси мусобақасида мактабнинг 5-11-синфларида теҳсил олаётган ўқувчилар яккалик (о'г'ил болалар ва қизлар алоҳида) баҳсларда иштирок этишди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024