Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Заковат интеллектуал ўйини ўтказилди

Иқтидорли ёшларнинг мантиқий билимларини ошириш, уларни интеллектуал ўйинларга кенг жалб қилиш мақсадида таълим муассасаларда жуда кўплаб тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Айни кунларда Республикамиз бўйлаб “Беш ташаббус” олимпиадасининг 2-мавсуми учун мусобақалар бўлиб ўтмоқда.

Шу боис Қумқўрғон тумани “Барака савдо” мажмуасида мактаб ўқувчилари иштирокида “Заковат” интеллектуал ўйинининг туман босқичи ўтказилди.

Туман ҳокимлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда 80 дан ортиқ жамоалар иштирок этди.

“Заковат” интеллектуал ўйини якунида 1-ўринни 82-сонли мактаб жамоаси, 2-ўринни 67-сонли мактаб жамоаси, 3-ўринни 78-сонли мактаб жамоаси қўлга киритди ва танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш йўлланмасига эга бўлишди. Ғолиб бўлган жамоаларга Мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан диплом ва эсдалик совғалар топширилди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
51 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси