Бугун Қумқўрғон тумани “Гулистон” маҳалласида жойлашган 56-сонли умумтаълим мактабида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Шермуҳаммад Поёнов, туман ҳокимининг ўринбосари Нигора Жумаева, туман халқ қабулхонаси мудири Рустам Тўхтаев ҳамда тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда маҳалла аҳолиси иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан асосан ичимлик ва томорқа суви, электр энергияси, ички йўлларни таъмирлаш, уй-жой таъмири, моддий ёрдам ва бошқа масалалар юзасидан мурожаатлар қилишди.
Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари томонидан мурожаатларининг ижобий ҳал этилиши бўйича тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Қабул сўнгида ушбу маҳаллада содир этилган жиноятчилик фуқаролар иштирокида муҳокама қилинди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024