Ҳаммамизга маълумки янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси референдумида умумхалқ овоз бериш орқали қабул қилинган
Конституция нормалари тегишли қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинишидан ёки мавжудлигидан қатъи назар, тўғридан-тўғри амал қилади.
Одиллик принципи қоидаларининг ифодаланиши Конституциянинг 30-моддасига қуйидагича ифодаланди:
«Ҳеч ким расмий эълон қилинмаган қонун асосида ҳукм қилиниши, жазога тортилиши, мол-мулкидан ёки бирон-бир ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин эмас.
Ҳеч ким айни бир жиноят учун такроран ҳукм қилиниши мумкин эмас.»
Ушбу моддага кўра ҳеч ким расмий эълон қилинмаган қонун асосида ҳукм қилиниши, жазога тортилиши, мол-мулкидан ёки бирон-бир ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин эмас. Ҳар ким фақат расмий эълон қилинмаган қонун асосида ҳукм қилиниши ва жазога тортилади. Шахс мол-мулкидан ёки бирон-бир ҳуқуқидан маҳрум этилиши ҳам фақат расмий эълон қилинмаган қонун асосида амалга оширилади.
Шунингдек, 30-модданинг иккинчи қисмида белгиланаётган “Ҳеч ким айни бир жиноят учун такроран ҳукм қилиниши мумкин эмас”, деган норма Конституция матнига киритилиши шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафоталашга қаратилган жиддий қадамдир. Бундан мақсад — фуқароларни ҳимоя қилиш, шахснинг қадр-қиммати, қонун билан белгиланган ҳуқуқлари кафолатларини мустаҳкамлаш. Бирон-бир шахс бирор қилмиш содир қилса, жавобгарлик белгиланади. Кейинчалик яна ушбу қилмиш доирасида қандайдир низоли ҳолат келиб чиқадиган бўлса, шахсни Конституциявий муҳофаза қилувчи қоида мавжуд бўладики, унга нисбатан такроран жиноят иши юритилишига, ҳукм қилинишига йўл қўйилмайди.
Яна шуни таъкидлаш жоизки, 30-моддада белгиланаётган нормалар Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида ҳам келтирилган. Демак, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида келтирилган қоидаларга Конституциявий мақом берилиб, Конституцияга имплементация қилиниши Бош қомусимиздаги ижобий ўзгаришдир.
Хулоса ўрнида айтиш керакки, янги таҳрирдаги Конституциямизнинг 30-моддасидаги нормалар фуқароларнинг шахсий, мулкий ҳуқуқларини кафолатлашга қаратилган муҳим нормадир. Бу нормалар Конституциямиз матни учун мутлақо янги ҳисобланади.
Бундай қоиданинг киритилиши судларга, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ҳам янада масъулият юклайди.
Бундан ташқари Кониституциямизнинг 31-моддасида фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар тўғрисида келтирилган бўлиб, унга кўра:
Ҳар бир инсон шахсий ҳаётининг дахлсизлиги, шахсий ва оилавий сирга эга бўлиш, ўз шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳар ким ёзишмалари, телефон орқали сўзлашувлари, почта, электрон ва бошқа хабарлари сир сақланиши ҳуқуқига эга. Ушбу ҳуқуқнинг чекланишига фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.
Ҳар ким ўз шахсига доир маълумотларнинг ҳимоя қилиниши ҳуқуқига, шунингдек нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, ўзи тўғрисида қонунга хилоф йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмай қолган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳар ким уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқига эга.
Ҳеч ким уй-жойга унда яшовчи шахсларнинг хоҳишига қарши кириши мумкин эмас. Уй-жойга киришга, шунингдек унда олиб қўйишни ва кўздан кечиришни ўтказишга фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда йўл қўйилади. Уй-жойда тинтув ўтказишга фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.
Қумқўрғон туманлараро
иқтисодий суди раиси А.Холмуминов
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024