Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Ҳоким ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди

Бугун Қумқўрғон тумани 1-сектор ҳудуди “Улуғбек” маҳалласида навбатдаги “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

Унда туман ҳокими Анвар Нормаматов ва муаммоларига ечим излаб келган ёшлар иштирок этди.

Учрашувда ёшлар томонидан бир қатор муаммолар айтиб ўтилди. Хусусан иш билан таъминлаш, ўқиш учун контракт пулини тўлаб бериш, уй-жой олиш учун моддий ёрдам, имтиёзли кредит олиш, субсидия олиш каби мурожаатлари йўлланди.

Мазкур учрашувда муаммоларига ечим излаб келган бир қатор ёшларнинг мурожаатлари шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар туман ҳокими томонидан назоратга олиниб, ижроси бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берилди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
37 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси