Мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини самарали ташкил этиш ва амалга ошириш нафақат ички ишлар органларининг, балки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи барча ташкилотлар фаолиятининг муҳим йўналишларидан саналади.
Бу борада туман ҳокимлиги ва ички ишлар органлари ҳамкорлигида “Обод ва хавсиз маҳалла” тамойили асосида тизимли ишлар йўлга қўйилган.
Қумқўрғон туманидаги “Беш қаҳрамон” маҳалласи қизил тоифага киритилган. Туман ҳокими Анвар Нормаматов, туман прокурори Шарофиддин Акрамов, Ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари Шахобиддин Азизбердиев маҳаллада хавсиз муҳитни яратиш, осойишталикни таъминлаш бўйича тунги профилактик тадбирларини олиб боориш бўйича ички ишлар ходимлари ҳамда маҳалла бешлигига йўриқномалар берди.
Профилактик суҳбатлар жараёнида вояга етамаганлар ва ёшлар орасида содир этилаётган жиноятларни келиб чиқиш сабаблари таҳлил қилиниб, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024