Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
“БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ” ЎТКАЗИЛДИ

Бугун Қумқўрғон туманида ишсиз фуқаролар, хотин-қизлар ва янги меҳнат бозорига кириб келадиган ёшлар бандлигини таʼминлаш мақсадида “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди.

Ярмаркада туман ташкилотлари ва ҳусусий корхоналар ўзларидаги мавжуд 650 та бўш (вакант) ва заҳирадаги (квоталанган) иш ўринлари ҳамда ўз маҳсулотлари намуналари билан қатнашди.

Тадбирда 50 нафар ишсиз фуқароларга ўзларига маʼқул бўлган бўш иш ўринларига ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди ва 30 нафар ёшларга касб-ҳунарга ўқитиш бўйича тушунчалар берилди.

Бундан ташқари мактаб ўқувчилари ўртасида рассомчилик мусобақаси ҳам ташкил этилди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
46 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси