Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Давлатимиз раҳбарининг "Ўзбекистон – 2030" стратегияси тўғрисида"ги фармони тўғрисида.

Давлатимиз раҳбарининг "Ўзбекистон – 2030" стратегияси тўғрисида"ги фармони ҳамда "Ўзбекистон – 2030" стратегиясини 2023 йилда ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори Янги Ўзбекистон шароитида амалга оширилаётган кенг ко'ламли ислоҳот ва ўзгаришларни изчил давом эттириш, соҳа ва йўналишларни янада ривожлантиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Шу маънода мазкур ҳужжатлар юртдошларимизнинг Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича хоҳиш-иродасини рўёбга чиқариш, соғлом, билимли ва маънавий баркамол авлодни тарбиялаш, кучли иқтисодиётни шакллантириш, адолат, қонун устуворлиги, хавфсизлик ва барқарорликни кафолатли та'минлашда муҳим о'рин тутади.

Айниқса, янгиланган конституциявий-ҳуқуқий шароитларда мамлакатимиз тараққиётининг асосий йўналишларини такомиллаштириш ва улкан ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш долзарб аҳамият касб этади. Шундай экан, юқоридаги ҳужжатлар доирасидаги қатор мақсад-вазифалар келгуси 7 йил давомидаги тараққиётимизга замин, ҳуқуқий дастуриламал бо'лади.

— "Ўзбекистон – 2030" стратегиясида қандай вазифалар кўзда тутилган?

— Дарҳақиқат, "Ўзбекистон – 2030" стратегияси тўғрисида"ги фармон билан "Ўзбекистон – 2030" стратегияси тасдиқланди. Унда бешта устувор ЙЎналиш бо'йича 100 та муҳим мақсад о'з аксини топган.

Хусусан, 86-мақсадда Суд ҳокимиятининг мустақиллигини кучайтириш ва унинг фаолиятида очиқликни та'минлаш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш юзасидан:

Ма'мурий ҳуқуқбузарликларга оид ишларни ко'риб чиқиш натижалари устидан судларга юборилаётган шикоятларнинг 50 фоизини электрон шаклда келиб тушишига эришиш.

Тадбиркорлик суб'ектларига нисбатан ко'рилаётган жиноят ишларининг 100 фоизида ҳимоячи ёки жамоат ҳимоячиси иштирокини та'минлашга эришиш;

Суд тизимини бошқаришга судъяларнинг о'зини о'зи бошқариш тамойилини то'лақонли жорий этиш ҳамда судъялар ҳамжамияти органлари тизимини то'лиқ шакллантириш;

Жаҳон одил судлов лойиҳасининг Ҳуқуқ устуворлиги индекси бо'йича 0,64 баллни то'плашга эришиш;

Бошқарув сифати индикаторларининг Ҳуқуқ устуворлиги ё'налиши бо'йича 61,5 баллни то'плашга эришиш каби мақсадларнинг бо'лиши давлатимиз томонидан суд соҳасига қаратилаётган э'тиборнинг қанчалик ко'плигидан далолат беради.

Қумқўрғон туманлараро иқтисодий суди раиси     А.Холмуминов

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси