Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Оталар йиғилиши бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 13-март куни Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида ўтказилган йиғилишда Сурхондарё тажрибаси сифатида ҳафтанинг ҳар шанба кунларида та'лим муассасаларида "Оталар йиғилиши" ва якшанба кунларида "Оталар қабули куни"ни ташкил этиш бўйича берилган топшириқлари ижросини та'минлаш мақсадида Қумқўрғон тумани Мактабгача ва мактаб та'лими бўлими тасарруфидаги 33-сонли умумий ўрта та'лим мактабида "Оталарнинг фарзанд тарбиясидаги ўрни" мавзусида "Оталар йиғилиши"  бўлиб ўтди.

Ушбу йиғилишда “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Боймурод Абдумўминов, туман Мактабгача ва мактаб та'лими бўлими мудури Рамазон Нармурадов, фахрий ота Қаҳрамон Бойсариев ҳамда о'қувчиларнинг оталари иштирок этишди.

Учрашувга таклиф этилган оталар фарзанд тарбиясида ота-оналар ва ўқитувчилар ўртасида ишончли муносабатларни ўрнатиш, уларнинг муаммоларини бир-бири билан бўлишиш ва биргаликда ҳал қилиш, фарзанд тарбиясида оталарнинг ўрни ва  аҳамиятини янада оширишни тизимли йўлга қўйиш зарурлиги бўйича фикр, мулоҳазалар билдиришди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
8 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси