Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Аҳолини рўйхатга олишда шахсга доир маълумотларни йиғиш тартиби

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги қонуни 2019 йил 21 ноябрда Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган бўлиб, 2020 йил 28 февралда Сенат томонидан маъқулланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси президенти томонидан 2020 йил 16 март куни ЎРҚ-611-сон билан қайд этилган.

Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисидаги қонун 5-боб, 31-моддадан иборат бўлиб, ҳар бир боб, ҳар бир моддаларда аниқ мезонлар белгилаб берилган.

Масалан 4-боб 24-модда  “Аҳолининг айрим тоифаларига нисбатан шахсга доир маълумотларни йиғиш”

Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш санасида чақирув асосида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар бўлган, шунингдек контракт бўйича ҳарбий хизматга жалб этилган ҳарбий хизматчилар бўлган ва уларнинг ёпиқ ҳудудларда яшаётган оила аъзоси бўлган респондентлар ҳақидаги шахсга доир маълумотларни йиғиш ҳарбий қисм командири ёки у ваколат берган шахс томонидан амалга оширилади.

Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш санасида:

болалар интернатларида, тарбия муассасаларида, “Болалар шаҳарчалари”да;

ижтимоий муассасаларда;

диний муассасаларда;

шифохоналарда ва бошқа соғлиқни сақлаш ташкилотларида;

аёлларни реабилитатсия қилиш ва мослаштириш марказларида;

қамоқда сақлаш жойларида, тергов ҳибсхонасида, ахлоқ тузатиш муассасаларида ва махсус муассасаларда яшаётган (бўлган) респондентлар тўғрисидаги шахсга доир маълумотларни йиғиш ушбу қисмда назарда тутилган муассасалар ҳамда ташкилотлар маъмуриятлари томонидан амалга оширилади.

 

Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналари ходимлари бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда уларнинг ўзи билан бирга бўлган оила аъзолари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халқаро ҳукуматлараро ташкилотлардаги квоталанган лавозимларга юборилган фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан рўйхатга олиниши лозим.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитатсия қилинган чет давлатлар доимий ваколатхоналарининг, халқаро, ҳукуматлараро ташкилотлар ва чет давлатлар ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналарининг ходимлари бўлган чет эл фуқаролари ҳамда уларнинг оила аъзолари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ дипломатик имтиёзларга ва иммунитетга эга бўлган бошқа шахслар рўйхатга олинмайди.

 

 

Қумқўрғон туман статистика бўлими бошлиғи                     Ш.Аллаяров

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
44 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси