Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
МУРУВВАТ УЙИДА 15 НАФАР БОЛАЖОНЛАРНИНГ СУННАТ ТЎЙИ ЎТКАЗИЛДИ

Қумқўрғон тумани Мурувват интернат уйида туман ҳокимлиги ташаббуси билан 15 нафар болажонларнинг суннат тўйи маросими ўтказилди. Бу хайрли ишга ҳомийлар ҳам бош қўшишди.

   

Тадбирни туман ҳокими Р.Гаппаров очиб берди. Туман ҳокими Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш, халқимизнинг ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни қарор топтиришга эътибор қаратилаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Меҳр-мурувватга муҳтож бўлган, ногиронлиги бўлган болажонларга туман ҳокимлиги ҳамда ҳомийларнинг совғалари улашилди.Тадбирда фольклор-этнографик ансаблли ижросидаги куй-қўшиқлар барчага кўтаринки кайфият бағишлади.

3 изоҳ

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
17 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси