Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Маъмурий суд ишларини юритишда ишни суд муҳокамасига тайёрлаш ва суд муҳокамаси

Маъмурий суд ишларини юритишда ишни суд муҳокамасига тайёрлаш учун судья ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажрим чиқаради, унда ўзи ҳамда ишда иштирок этувчи шахслар томонидан амалга оширилиши лозим бўлган ҳаракатлар, ушбу ҳаракатлар амалга оширилиши керак бўлган муддатлар, суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи кўрсатилади ҳамда судьянинг ишни суд муҳокамасига тайёрлаш бўйича ҳаракатлари аризани (шикоятни) иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш тўғрисидаги ажримда баён этилади, судьянинг ишни суд муҳокамасига тайёрлаш чоғида қуйидаги ҳаракатларни ариза (шикоят) келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай амалга оширади, бундан ташқари судья ишнинг тўғри ва ўз вақтида ҳал этилишини таъминлашга қаратилган бошқа ҳаракатларни ҳам амалга оширади.

Маъмурий суд ишларини юритишда суд муҳокамаси

         Суд муҳокамасининг муддатлари яъни суд муҳокамаси ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажрим чиқарилган кундан эътиборан бир ойдан ошмаган муддатда тугалланиши керак, алоҳида ҳолларда, суд муҳокамасининг муддати суд раиси томонидан бир ойдан ошмаган муддатга узайтирилиши мумкин, бундан ташқари сайлов комиссиясининг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан берилган шикоят суд томонидан шикоят берилган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай кўриб чиқилиши, агар сайловга олти кундан кам вақт қолган бўлса, дарҳол кўриб чиқилиши лозим, шикоят суд томонидан аризачини ва тегишли сайлов комиссиясининг вакилини, шунингдек, прокурорни, агар шикоят аризачига эмас, балки бошқа фуқарога дахлдор бўлса, ўша шахсни ҳам чақирган ҳолда кўриб чиқилади бу шахсларнинг келмаслиги ишни кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди ҳамда суднинг ҳал қилув қарори чиқарилиши биланоқ дарҳол тегишли сайлов комиссиясига ва аризачига топширилади.   

         Иш муҳокамаси суд мажлисида амалга оширилади, суднинг мажлиси видеоконференцалоқа режимида ўтказилиши мумкин бунинг учун суд ташаббусига кўра ёки маъмурий суд ишларини юритиш иштирокчиларининг илтимосномасига кўра суд мажлисининг аудио- ёки видеоёзуви амалга оширилиши мумкин, ушбу бобда суд мажлисидаги тартиблари ҳам  кўрсатилган бунда судьялар мажлис залига кириб келганида ва ундан чиқиб кетаётганида залда ҳозир бўлганларнинг барчаси ўринларидан туради ва суд процесси иштирокчилари судга «Ҳурматли суд!» деган сўзлар билан мурожаат қилади улар судга ўз тушунтиришлари ва кўрсатувларини, саволларга жавобларини тик туриб беради бу қоидадан четга чиқишга фақат раислик қилувчининг рухсати билан йўл қўйилиши мумкин бундан ташқари суд мажлиси суднинг нормал ишлашини ва суд процесси иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлайдиган шароитларда ўтказилади ва суд мажлиси залида ҳозир бўлган ҳамда суднинг рухсати билан суд мажлисининг фототасвирини, видеоёзувини, радио ва телевидение орқали трансляциясини амалга ошираётган шахсларнинг ҳаракатлари суд мажлисидаги тартибга халақит бермаслиги керак, бу ҳаракатлар суд томонидан вақт бўйича чекланиши мумкин, мажлис вақтида тартиб бузилган тақдирда, раислик қилувчи тартибни бузган шахсни суд номидан огоҳлантиради ҳамда тартиб такроран бузилган тақдирда, мазкур шахс раислик қилувчининг фармойиши билан суд мажлиси залидан чиқариб юборилиши мумкин,          суднинг ҳал қилув қарорини мажлис залида ҳозир бўлганларнинг барчаси тик туриб эшитади.

         Суд муҳокамаси давомида суд иш бўйича далилларни текширади: ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини, гувоҳларнинг кўрсатувларини, экспертларнинг хулосаларини, мутахассисларнинг маслаҳатларини (тушунтиришларини) эшитади, ёзма далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради, шунингдек ёзма шаклда тақдим этилган тушунтиришлар, кўрсатувлар ва хулосаларни ўқиб эшиттирад ва аудио- ва видеоёзувларни намойиш қилиш суд мажлиси залида ёки ушбу мақсад учун махсус жиҳозланган бошқа хонада амалга оширилади, аудио- ва видеоёзувлар намойиш қилинганлиги факти суд мажлиси баённомасида акс эттирилади.

         Ишда иштирок этувчи шахсларнинг янги далилларни талаб қилиб олиш тўғрисидаги ҳамда иш муҳокамаси билан боғлиқ бошқа барча масалалар бўйича аризалари ва илтимосномалари ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг фикрлари суд томонидан эшитиб бўлинганидан кейин ҳал қилинади ва иштирок этувчи шахсларнинг аризалари ва илтимосномаларини кўриш натижалари бўйича ажрим чиқарилади,         суднинг ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризалари ва илтимосномаларини қаноатлантириш тўғрисидаги ёки қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги хулосалари ишни кўриш натижалари бўйича чиқарилган суд ҳужжатида баён қилиниши мумкин.

         Суд ишда иштирок этувчи шахсларга ариза (шикоят) юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмайди, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган аризачи суд мажлисига келмаса, аризачининг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, арз қилинган талаб унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин,    иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, иш уларнинг йўқлигида кўрилади.

         Суд қуйидаги ҳолларда суд муҳокамасини кейинга қолдиришга ҳақли:

агар суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган ишда иштирок этувчи шахс суд мажлисига кела олмаслиги сабабларини асослаган ҳолда суд муҳокамасини кейинга қолдириш тўғрисида илтимоснома билан мурожаат қилган бўлса ва башарти ушбу шахснинг иштирокисиз ишни кўриш мумкин бўлмаса, ишда иштирок этувчи шахснинг ўз вакили суд мажлисига узрли сабабга кўра кела олмаганлиги муносабати билан қилган илтимосномаси бўйича, суд процесси иштирокчиларидан бирортаси, агар суд ишни унинг иштирокисиз кўриш мумкин эмас деб ҳисобласа, келмаган тақдирда тарафнинг қўшимча далиллар тақдим этиш зарурати билан боғлиқ ҳолда суд муҳокамасини кейинга қолдириш тўғрисидаги илтимосномаси бўйича суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида ўтказилаётганда видеоконференцалоқа ўрнатиш имкони бўлмаган тақдирда суд суднинг мажлисида ишни кўриш мумкин бўлмаган бошқа ҳолларда ҳам суд муҳокамасини кейинга қолдиришга ҳақли, суд муҳокамасини кейинга қолдириш тўғрисида ажрим чиқарилади агар суд мажлисида тарафлар ҳозир бўлса, суд келган гувоҳларни суд муҳокамаси кейинга қолдирилгунига қадар сўроқ қилишга ҳақли, бу гувоҳларнинг кўрсатувлари янги суд мажлисида ўқиб эшиттирилади, ушбу гувоҳларни янги суд мажлисига такроран чақириш фақат зарур ҳолларда амалга оширилади.

         Суд муҳокамаси кейинга қолдирилганидан сўнг давом эттирилади, зарурат бўлганда, ишнинг муҳокамаси у қолдирилганидан кейин бошидан бошланади,   ёки ишда иштирок этувчи шахснинг илтимосномасига ёки ўз ташаббусига кўра суд мажлисида танаффус эълон қилиши мумкин, суд мажлисида танаффус уч кундан ошмаган муддатга эълон қилиниши мумкин ва танаффус ҳақида суд мажлиси баённомасида кўрсатилади ва танаффус тугаганидан кейин суд мажлиси давом эттирилади, бу ҳақда раислик қилувчи суд мажлисида эълон қилади, танаффусдан олдин текширилган далиллар такроран кўриб чиқилмайди, шу жумладан ишда иштирок этувчи шахсларнинг вакиллари алмаштирилганда ҳам такроран кўриб чиқилмайди.

         Ишда иштирок этувчи шахслар танаффус эълон қилингунига қадар суд мажлисида ҳозир бўлганлигидан ёки бўлмаганлигидан қатъи назар суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган ҳисобланади ҳамда уларнинг танаффус тугаганидан кейин суд мажлисига келмаганлиги суд мажлисини давом эттиришга тўсқинлик қилмайди.

         Барча далиллар текширилганидан кейин суд мажлисида раислик қилувчи ишда иштирок этувчи шахслардан уларда иш бўйича қўшимча материаллар бор-йўқлигини аниқлайди, ва бундай материаллар мавжуд бўлмаган тақдирда, суд музокараларига ўтади, музокаралари ишда иштирок этувчи шахсларнинг оғзаки чиқишларидан иборат бўлади, музокараларда улар иш бўйича ўз нуқтаи назарини асослайди, музокараларида биринчи бўлиб аризачи, кейин низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилувчи учинчи шахс ва жавобгар сўзга чиқади, бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида судга мурожаат этган прокурор, шунингдек давлат органларининг ва бошқа шахсларнинг вакиллари суд музокараларида биринчи бўлиб сўзга чиқади, агар суд музокаралари вақтида ёки кейин қўшимча ҳолатларни аниқлаш ёки янги далилларни текшириш зарур деб топса, у далилларни текширишни тиклайди, бу ҳақда суд мажлиси баённомасида кўрсатилади далилларни қўшимча текшириш тугаганидан кейин суд музокаралари белгиланган тартибда ўтказилади.

         Суд иш бўйича далилларни текшириш ва суд музокаралари тугаганидан кейин суд ҳужжатини қабул қилиш учун алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киради.    

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
44 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси