Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Аҳолини рўйхатга олиш

 

  Жаҳон тажрибасида мамлакат аҳолисининг аниқ сони, ёши, жинси, фуқаролиги, миллий таркиби, оилавий аҳволи, касби, бандлиги, даромад манбаи ва бошқа жиҳатлар бўйича батафсил маълумот тўплашнинг энг самарали усули аҳолини рўйхатга олишни ташкил этиш ҳисобланади. Шу боис, 2023 йилда мамлакатимизда илк бор ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олиш тадбирларига ҳозирдан жиддий тайёргарлик кўрилмоқда.

  Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ўзининг 2015 йилдаги резолюциясига асосан аъзо давлатларга ҳар ўн йилда камида бир марта аҳолини рўйхатга олиш амалиётини ўтказишни тавсия этади. Хўш, бу бизга нима беради? Биринчи навбатда, республика аҳолиси ва унинг турмуш шароити тўғрисидаги ишончли маълумотлар айнан аҳолини рўйхатга олиш орқали шакллантирилади.Масалан, Сурхандарёда неча киши ишсиз? Сурхандарёда нечта оила уй-жойга муҳтож? Сурхандарёда яна нечта таълим муассасаси қуриш лозим? Сурхандарёда аҳоли хонадонлари асосан қайси йилларда қурилган? Сурхандарёда шаҳрида аслида қанча киши истиқомат қилади ва ҳоказо.Аҳолини рўйхатга олиш амалиёти шу каби кўплаб саволларга жавоб, муаммоларга ечим топиш имконини яратади.

—Кўпчилик инсонлар аҳолини рўйхатга олиш амалиётини статистик маълумотлар тўплаш тадбирларининг бир кўриниши, деб тушунади. Аммо бу шунчаки статистика эмас, балки мамлакат аҳолисининг маълум бир вақтдаги фотосуратини кўриш имкониятини берадиган йирик миқёсдаги тадбир ҳисобланади, — деди Давлат статистика қўмитаси Рўйхатга олиш жараёнларини ташкил этиш ва ўтказиш бошқарма бошлиғи Қобил Бердиқулов. —Мазкур давлат даражасидаги кенг кўламли, кўп вақт ва маблағ талаб этадиган тадбирни ўтказиш учун халқаро талабларга мувофиқ 2-3 йил давомида тайёргарлик ишларини олиб бориш талаб этилади. Ушбу амалиёт мустақиллик йилларида республикамизда илк бор ўтказилаётганини инобатга олиб, уни ташкил этишга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида 2020 йил 11 ноябрда Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.Унга кўра, мамлакатимизда аҳолини рўйхатга олиш 2023 йил 1—25 ноябрь кунлариамалга оширилади.

Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларини халқаро талабларга мос
ва сифатли ўтказишда картографик материалларнинг аниқлиги
ҳам муҳим ҳисобланади.Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда аҳолини рўйхатга олиш учун зарур бўлган миқдорда картографик материаллар (шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг схематик режалари ва хариталари) билан таъминлаш вазифаси юклатилди.Аҳоли пунктлари ва кўчаларнинг ном белгиларини ўрнатиш, хонадон ва уйларни тўлиқ рақамлаш ишларини якунига етказиш вазифаси қўйилди.Миллий гвардия ва ички ишлар органларига эса аҳолини рўйхатга олиш ишларига жалб этиладиган ходимлар хавфсизлигини таъминлаш топширилди.

Қачон, қандай шаклда ўтказилади?

Тайёргарлик босқичи аниқ ва сифатли якунига етказилгач, 2023 йилнинг ноябрь ойида аҳолини рўйхатга олиш ишлари бошланади. Қарор билан белгиланган Шахсга доир маълумотларни йиғиш тартибига кўра, рўйхатга олиш ишлари икки хил усулда —қоғоз шакли ҳамда интернет тармоғи орқали амалга оширилади.

Биринчи усулда рўйхатга олувчи ходимларуйма-уй юриб, сўров ўтказади ва саволлардан иборат варақани респондентларнинг сўзлари асосида тўлдиради. Бунда рўйхатга олиш ишлари беш хил шаклдаги сўровномалар—турар жойнинг хусусиятлари ва унда яшовчилар рўйхати, шахсга оид саволнома, Ўзбекистон Республикасига вақтинча келган чет эл фуқаролари учун саволнома, аҳолининг айрим тоифаларига нисбатан шахсга доир маълумотларни йиғиш бўйича саволнома ҳамда вақтинча турган жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун назорат варақасибериш асосида ўтказилади.

Сўровномаларасосий демографик кўрсаткичлар, аҳолининг механик ҳаракати, миграцияси, миллий хусусиятлари, фуқаролиги, таълим даражаси, уй хўжалиги аъзоларининг иқтисодий ҳолати, болалар сонига оид саволлардан иборат бўлади. Яшаб турган хонадонида рўйхатдан ўтишни истамаган респондентлар учун рўйхатга олиш сўровномаларини тўлдириш уларнинг ўзлари яшаб турган маҳаллаларда ташкил этиладиган инструкторлик участкаларида амалга оширилади.Респондентлар томонидан тақдим этилган шахсга доир маълумотларнинг махфийлиги ва уларнинг мазмуни ошкор этилмаслиги рўйхатга олувчи томонидан кафолатланади.

Иккинчи усулда респондентларга қулайлик яратиш мақсадида интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали рўйхатдан ўтиш имконияти яратилади. Бунда сўровномалар аҳолининг ўзи томонидан махсус дастур орқали тўлдирилиб, белгиланган электрон манзилга жўнатилади.

Аҳолини рўйхатга олишнинг электрон маълумотлар базаси 2025 йил    1 декабргача таҳлил этилади ва якуний маълумотлар республика ҳамда ҳудудлар бўйича шакллантирилиб, расман эълон қилинади.

Мазкур вазифаларнинг бари тизимли тарзда амалга оширилгани ҳолда, рўйхатга олиш орқали республика аҳолиси ва унинг фаровонлиги тўғрисидаишончли маълумотлар тўпланади. Улар аҳоли сони, таркиби ва тақсимланиши бўйича тўлиқбазани шакллантириш билан бирга, Миллий ривожланиш стратегияларини ишлаб чиқиш,уларда фойдаланиладиган демографик ўзгаришлар тенденциялари, меҳнат ресурслари жойлашуви ҳамда илмий тадқиқотлар олиб боришда қўл келади.

 

Шерзод Аллаяров

Қумқўрғон туман статистика бўлим бошлиғи

3 изоҳ

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси