Давлатимиз раҳбарининг Сурхандарё вилоятига ташрифи чоғида сектор раҳбарларига иқтисодий ўсишнинг қўшимча захираларини топиш ва сафарбар қилиш, маҳаллаларда “ўсиш нуқталари”ни аниқлаб, уларни ривожлантириш борасида аниқ вазифалар белгилаб берган эди.
Қумқўрғон туманида бу борада аниқ манзилли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, 3-секторo ҳудуди "Чўкирли" маҳалласида сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи Н. Н. Нарзуллаев томонидан махаллабай ишлаш тизимига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда маҳалла раислари ва мазкур тизимда иштирок этадиган ходимлар билан бу борадаги чора-тадбирлар ва уларни амалга ошириш механизми муҳокама қилинди.
Туман ИИБ бошлиғи Н. Нарзуллаев ёш авлодга ўрнак сифатида от миниб, хизмат ҳудудини айланиб чиқди. "Чўкирли" маҳалласидаги хонадонларда бўлиб, фуқароларнинг замонавий иссиқхоналари билан танишди. Уларни кенг тарғиб қилиш бўйича сухбатлашди.
Шунингдек, туман ИИБ бошлиғи ташаббуси билан ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида Чўкирли махалласида жойлашган 59-сонли умумтаълим мактабга 500 дона китоблар совға қилинди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024
3 изоҳ