Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ПРЕЗИДЕНТ ТАШАББУСЛАРИ ҚУМҚЎРҒОНДА ҚУЛОЧ ЁЗМОҚДА

Миллий қадриятлар — миллат юзи, қалб шууридир. Воҳамиз қадриятлар бешиги саналади.  Мухтарам  Президентимиз  Шавкат Мирзиёев Сурхандарёга ташрифи чоғида  қорабайирчилик, дўмбира, дўппи каби миллий қадриятларимизни ривожлантириш борасида алоҳида таъкидлаб ўтган эдилар.

Қумқўрғон тумани 2-сектор ҳудуди 39-умумтаълим мактабида “ Миллий қадриятларимиз фарзандларимиз қалбида эъзозда” шиори остида катта маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда тумандаги 82 та умумтаълим мактаби  жамоаси томонидан миллий қадриятларимиз, урф-одатларимизни ўзида мужассам этган кўргазмали бурчаклар ташкил этилиб, ташаббус доирасида миллий кийимда дўппи кийган ўғил-қизлар томонидан дўмбира садолари остида турли чиқишлар  намойиши бўлиб ўтди.  Юқори савияда ўтказилган тадбирда туман ҳокими Р.Гаппаров ва  сектор раҳбарлари қатнашдилар.

5 изоҳ

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси