Давлат раҳбарининг ”Маҳаллабай” ишлаш тизимини жорий этиш, маҳаллаларда “ўсиш нуқталари" ни аниқлаш мақсадида борасида қилинаётган ишлар билан танишиш мақсадида Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник А.С.Исмоилов Қумқўрғон тумани 3-сектор ҳудудидаги махаллабай ишлаш бўйича ташкил этилган штабга ташриф буюрди.
Аҳолининг даромадини ошириш, уларни даромадли иш билан банд қилиш ва бошқа истиқболдаги лойиҳаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Р.Гаппаров, туман ИИБ бошлиғи Н.Нарзуллаев ва “Маҳаллабай” ишлаш тизими бўйича алоқадор масъуллар иштирок этишди.
Мазкур йиғилишда бу борада амалга оширилиши лозим бўлган масалаларни ҳал этиш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024
6 изоҳ