Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ПРЕЗИДЕНТ ТАШАББУСИ АМАЛДА: ИШСИЗ АҲОЛИ  БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 8 июнь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Энди катта тизимга ўтяпмиз. Ерни ҳақиқий эгасига – халққа берамиз” дея таъкидланиб ўтган эдилар. Мазкур йиғилишда ғалладан бўшаган ер майдонлари эҳтиёжманд, реал даромад манбаига эга бўлмаган ва ишсиз аҳолига деҳқончилик билан шуғулланиш учун ижарага бериш ташаббуси илгари сурилган эди.

Ушбу эзгу ташаббасга доирасида  Қумқўрғон туманида ҳам аҳоли бандлигини таъминлаш, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида такрорий экин учун ер ажратиш ишлари қизиғин тарзда олиб борилмоқда.

Туманинг 1-сектор ҳудуди, “Азиза, Асал, Жасмина”фермер хўжалиги даласида бўлиб ўтган семинарда айни мақсадлар ўз амалий ифодасини топди.Семинарда туман ҳокими Р.Гаппаров бошчилигида сектор раҳбарлари, фермерлар, деҳқончилик билан шуғулланишни истовчи "Аёллар ва Ёшлар"дафтарига киритилган,  ишсиз фуқаролар иштирок этди.

Мазкур фермер хўжалигининг 50 гектар ғалладан бўшаган ер майдонларидан “Аёллар ва ёшлар дафтарлари” ва “Темир дафтар”да рўйхатга олинган, ишсиз ҳисобланган 112  нафар фуқарога 20 сотихдан ажратиб берилди.

2 изоҳ

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
27 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси