Хабарингиз бор, 21 август — умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари куни этиб белгиланди. Қумқўрғон туманида ҳам ушбу хайрли ташаббус доирасида “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” остида ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Туман ташкилотлари, маҳаллалар, аҳоли яшаш хонадонлари, ҳиёбонлар, марказий кўчалар, зиёратгоҳ ва қабристонларда ободонлаштириш, тозалик, кўкаламзорлаштириш ишлари бажарилмоқда.
Хусусан туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари ҳам ушбу жараёнларда фаол иштирок этишмоқда.
Қумқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024