Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ҚУМҚЎРҒОНДА ПАХТА ТЕРИМИ БОШЛАНДИ

Қумқўрғон пахтакорлари пахта ҳосилини биринчилардан бўлиб йиғиб-териб олишга киришди.

Жорий йилда туманда 7 минг 952 гектар майдонга чигит экилиб, ғўза мавжуд агротехник тадбирлар асосида парвариш қилинди.

Мавсумни уюшқоқлик билан ташкил этиш учун 134 та терим отряди ташкил этилди. 133 та фермер хўжалиги  ҳамда 1 та “Термиз- Жайхун ” кластери томонидан ғўза парваришланди. Оқ олтини пахта пуктларига етказишда 197 та тиркамалар жалб этилган. 

Қумқўрғонлик пахтакорлар бу йил 31 минг тонна  пахта хомашёсини йиғиб олишни режалаштирган.

 Пахтаннинг Беш қаҳрамон ва Бухоро 102 навлари экилган.

“Илҳомбек Раҳмон ” фермер хўжалиги жорий йилда 33 гектар майдонда ғўзанинг “С6585” навини парваришлаб, мўл ҳосил етиштирди.

Чаман Рахмоновнинг айтишича, бу йилги  ўртача ҳосилдорликни 45 сентнерга етказиб, ҳирмонларимизга 126 тонна пахта топширишни режалаштирган.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси