Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ЭЛОБОДДА УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ

Халқимизда “Қариси бор уйнинг париси бор”,- деген нақл бежизга айтилмаган. Катта валод вакилларининг, ҳаёт синовларини мардоновор енгиб, ортирган бой тажрибаси, ҳикматли ўгитлари доимо ёшларга ўрнак бўлиб келган.

Ютимизда кексаларга эҳтиром, ёшларга алоҳида ғамхўрлик кўрсатилиб келинмоқда.

Қумқўрғон тумани "Эфел Гардин" тўйхонасида ташкил этилган "Уч авлод учрашуви" да "Элобод" маҳалласининг узоқ йиллар туманимиз ривожи учун меҳнат қилган фахрий нуронийлар, бир гуруҳ ўрта ва ёш авлод вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда туман ҳокими иштирокчиларни Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги билан муборакбод этди.
Унда сўз олганлар юртимиз мустақилликка эришгандан сўнг, босиб ўтилган машаққатли йўллар, халқимизнинг бирдамликдаги ҳарактлари, тарихий воқеалар, амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида айтиб ўтишди.

Учрашув доирасида иштирокчилар рағбатлантирилди. Тадбирда Ватан, бахт-саодат, тинчлик тараннум этилган куй-қўшиқлар янгради.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
34 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси