Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Сайлов жараёнларига бағишланган семинар-тренинглар ташкил этилмоқда.

Жорий йилда халқимиз катта сиёсий жараёнларнинг остонасида турибди. Президент сайловларининг юқори савияда ўтиши, унда фуқароларнинг фаоллигини ошириш, сиёсий жараёнларининг очиқ-ошкора ўтказилиши бугуннинг муҳим мавзуси ҳисобланади.

Қумқўрғон туман Агросаноат касб-ҳунар техникумида участка сайлов комиссияси раиси, раис ўринбосари ва котиблари учун семинар-тренинглар ўтказилмоқда.

Бугун вилоят ҳокимининг жамоатчилик билан ишлаш бўйича маслаҳатчиси Фахриддин Менглиев ва Республика ишчи гуруҳи аъзолари тумандаги 465-сайлов участкасига ташриф буюриб, тайёргарлик жараёнлари билан яқиндан танишди. Бу борада масъулларга зарур кўрсатма ва тавсияларни берди.

Ташкил этилган семинар қатнашчилари учун сайлов қонунчилиги асосида билим ва кўникмаларни ўзлаштиришга хизмат қилмоқда.

Қумқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
40 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси