Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
АСР БИЛАН ТЕНГЛАШГАН МОМОЛАР ҲОЛИДАН ҲАБАР ОЛИНДИ

Халқимизда азалдан ёши улуғ инсонларни эъзозлаш кексалар ҳолидан хабар олиш, уларга меҳр ва эътибор кўрсатиш каби фазилатлар бебаҳо қадрятларимизга айланган.
Айниқса, бу каби эътибор байрам арафаларида яққол намоён бўлади.

Қумқўрғон туман ҳокими Р.Гаппаров ташаббуси билан туманда умргузаронлик қилаётган, 100 ёшдан ошган мўътабар онахонлар ҳолидан хабар олинди.

Кекса нуронийларга туман ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлим бошлиғи Бахтиёр Жумаев ва Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлим бошлиғининг ўринбосари Чори Қултаевлар туман ҳокимлигининг совғаларини, пул мукофотини ва ногиронлик аравачаларини топширди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси