Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Сурхондарё аҳолисининг кўп йилик орзулари ушаладиган бўлди.

Сурхондарё вилояти аҳолисининг 55 фоизи марказлаштирилган ичимлик суви билан таъминланган. Қолган 45 фоизи қисмини тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасида муаммолар бор эди.

Давлат раҳбари Ш. Мирзиёев 2-июн куни Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида мазкур маммога ечим қилиб, "Тупаланг" сув омборидан магистрал сув таъминоти тармоғини ётқизишни топширган эди.

Ушбу йирик лойиҳани амалиётга тадбиқ этиш муносабати билан Қумқўрғон туманига Бош вазирнинг биринчи ўринбосари О.Раматов, Сенатор А. Сангинов, вилоят ҳокими Т.Боболовлар ташриф буюрди.

Қумқўрғон туманида ташкил этилган сув таъминотининг қурилиш штабида лойиҳанинг тақдимоти бўлиб ўтди.

Лойиҳанинг умумий қиймати 140 миллион долларга баҳоланмоқда. Тизимнинг қурилиши натижасида 1,7 миллион аҳолининг сув таъминоти яхшиланади.

Лойиҳанинг ҳаётга тадбиқ этилиши билан туман аҳолисининг тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжи 92,5% қондирилади.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
42 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси