Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
АЁЛЛАР МУАММОЛАРИНИ ЕЧИШДА  ЯНГИЧА ЁНДОШУВ

Қумқўрғон тумани "Янгиер" маҳалласида оилавий ажримларнинг олдини олиш, аёллар муаммоларини ўрганишга қаратилган сайёр қабул ташкил этилди.

Унда Қумқўрғон туман ҳокими Рахматулла Гаппаров, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Зулхумор Хидирова иштирок этиб, аёллар мурожаатларини тинглади.

Қабулда нафақат ўртага ташланган муаммолар жойида ҳал этилди, балки аёлларни қўллаб-қувватлаш баробарида З.Хидирова томонидан  уларга янгича фикирлар,  мотиватсия ҳам берилди.

"Пасхам"  маҳалласи фуқароси Зиёда Мамаражабова ва "Каттакўл" маҳалласида яшовчи Мадина Қудратоваларга ногиронлик аравачалари топширилди.

Ўз тадбиркорлигини бошлаш истагини билдирган аёлларга духовка ва тикув мошиналари берилди.

Ҳар қандай соҳада ҳам ишга янгича ёндошиш усуллари, ҳайрли ташаббуслар, албатта ўша соҳанинг ривожига сабаб бўлиши муқаррар.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси