Миришкор деҳқонларнинг меҳнатларининг самараси бугун далаларга оқ олтинга айланган.
Қумқўрғон туманида пахта йиғим-терим мавсуми уюшқоқлик билан амалга оширилмоқда.
Туман ҳокими Р.Гаппаров пахта хирмонининг тўлишида пешқадамлардан бўлиб, ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган “Холмат Лапасов” фермер хўжалигида бўлиб теримчилар билан суҳбатлашди.
Ушбу фермер хўжалигида чигитни ерга қадаб, бугунги кунда мўл пахта ҳосилини етиштиришда меҳнат қилган ишчиларга велосопид, пахтани нест-нобуд қилмасдан саранжомлаб олишда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган илғор теримчиларга совғалар топширилди.
Теримчиларга муносиб меҳнат шароитини яратиш мақсадида иссиқ овқатлар билан таъминланиб, пахта далаларида концерт дастурлари ҳам ташкил этиляпти
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024