Хабарингиз бор, ҳафтанинг ҳар чоршанба куни Қумқўрғон туман ҳокими Рахматулла Гаппаровнинг фуқаролар қабули ўтказилади.
Бугун ҳам анъанага мувофиқ туман ҳокимининг навбатдаги қабули Халқ қабулхонасида ўтказилди.
Қабулда асосан уй-жой билан таъминлаш, кредит ажратиш, моддий ёрдам олиш, ишга жойлашиш, кадастр билан боғлиқ мурожаатлар тингланди.
Ушбу мурожаатлар аксарияти ижобий ҳал этиш чоралари кўрилган бўлса, муддат талаб қиладиган масалалар ижросини таъминлаш бўйича тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024