Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
МАТОНАТНИНГ МУНОСИБ РАҒБАТИ

Қумқўрғон тумани Исломобод маҳалласида яшовчи Мафтуна Эшбоеванинг кўпчилик ўрнак олса арзигулик жиҳатлари бор.

Мафтуна болаликдан ногиронлиги бўлсада, ҳаётга интилувчан, курашувчан қиз. У ўз тенгқурларидан фарқ қилади. Мафтунанинг имконияти чекланган бўлиб, унинг қўллари бажара олмаган юмушларни оёқлари билан бажаради. У ўз орзуларини, қизиқишларини оёқлари билан қалам тутиб, расмларда акс эттиради.

Машаққатли меҳнатлари эвазига яратилган расмлари билан туманда ўтказилган турли танловлар ғолибига ҳам айланган.

Қуммўрғон туман ХТБ мудири Н.Исматов махсус таълим олаётган ўқувчисининг хонадонида бўлди. Унинг мактаб дарсларини ўзлаштириши билан қизиқди ва Мафтунага керакли бўлган кийим бош, ўқув қуролларини топширди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси