Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ҒАЛАБА НАШИДАСИ ЗАВҚЛИ

Қумқўрғонлик деҳқонларимизнинг куну-тун  қилган меҳнатлари бугун ўз самарасини берди.

Мамлакатимизнинг пахта хирмонларининг тўлишида ўзининг муносиб ҳиссаларини қўшдилар.

Республикада биринчи бўлиб, пахта шарнома режасини ортиғи билан топширган қишлоқ хўжалиги ходимлари учун “Тумарис” тўйхонасида байрам тадбири ташкил этилди. 

Тадбирда вилоят ҳокими Тўра Боболов иштирок этиб, барча Қумқўрғон аҳлини ғалаба билан қутлади. Пахта мавсуми баракали бўлгани, йиллик шартнома режаси ортиғи билан бажарилгани таъкидланди.

Илғор фермерлар, фахрий устозлар, қишлоқ хўжалиги соҳаси ривожига ҳисса қўшганлар рағбатлантирилди.

 Туман маданият бўлими санъаткорлари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар барчага байрамона кайфият бағишлади.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси