Ҳар бир инсон қайси соҳада меҳнат қилмасин, эришган ютуқлари ортида устоз ва мураббийларнинг берган билимларига таянади. Устоз отадек, улуғланиши ҳам бежизга эмас.
Қумқўрғон туманида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди. Унда таълим тизимида кўп йиллар фаолият кўрсатган фахрий устозлар, ўқитувчи ва мураббийлар иштирок этишди.
Туман ҳокими Рахматулла Гаппаров тадбирни очиб бериб, барча устозларни байрам билан қутлади.
Фаолияти давомида юқори натижаларга эришган, ўқувчилари олий таълим даргоҳларига кирган устозларга туман ҳокимлигининг совғалари топширилди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024