Қумқўрғон туманида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни – умумхалқ байрами муносабати билан туман ИИБ ташаббуси билан ички ишлар тизимида фаолият кўрсатган, фахрий устозлар учун байрам тадбири ташкил этилди.
Байрам тадбирида туман ҳокими Рахматулла Гаппаров ва сектор раҳбарлари иштирок этиб, фахрий нуронийларни байрам билан қутлади.
Кўп йиллар юртимиз тинчлиги, халқимиз осойишталиги учун фидокорона хизмат қилган соҳа устозларига туман ИИБ бошлиғи Н. Нарзуллаев эсталик совғаларни топширди.
Меҳнат фахрийлари бир пиёла чой устида самимий суҳбатлашиб, байрамни кўтаринки кайфиятда нишонлашди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024