Бугун Жарқўрғон туманидаги Марказий истироҳат боғида Қумқўрғон ва Жарқўрғон туманлари ёшлари ўртасида “Ёш сайловчи” форуми бўлиб ўтди. Сурхондарё вилоят ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Жарқўрғон ва Қумқўрғон туманлари ҳокимликлари ҳамкорлигида ташкил этилган форумда бир қатор тадбирлар ташкил этилди.
Бир томонда “Мунозара” клуби ўз фаолиятини юритган бўлса, иккинчи томонда сайлов мавзусида иншолар танлови, бир томонда савол-жавоблар викторинаси ташкил этилган бўлса, бир ёнда “Ўзбекистон учун 100 ғоя” танлови ташкил этилди.
Қумқўрғон туман ҳокими Р.Гаппаров Қумқўрғонлик ёшлар билан учрашувда амалга оширилаётган жараёнлар ҳақида қисқача тўхталиб ўтди.
Тадбир давомида ёшлар мулоҳаза таклифлари тингланиб, жорий йил 24 октябрда бўлиб ўтадиган Президентлик сайловларида уларнинг фаол бўлишлари таъкидлаб ўтилди.
Ташкил этилган форум якунида фаол ёшлар ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024