Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига ҳам оз қолди. Қумқўрғон туманида 70 та сайлов участкалари мавжуд бўлиб, сайловни юқори савияда ўтказиш учун барча шароитлар яратилган.
Айни кунларда тумандаги участка сайлов комиссиялари аъзолари учун қўшимча ўқув-маслаҳат машғулотлари “участкабай” ишлаш тизими орқали амалга оширилмоқда.
Ҳудудий тренерлар сайлов участкаларида комиссия аъзолари билан сайлов қонунчилиги ва амалиёти юзасидан савол-жавоб қилиб, бу борада тайёрланган қўлланмалар, видеоматериаллардан фойдаланган ҳолда маслаҳатлар беришмоқда.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024