Ҳар йили 21 октябрь юртимизда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун сифатида кенг нишонланар эди. 2020 йил 10 апрель куни “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш” тўғрисидаги Қонунга имзо чекилди. Шундан буён 21 октябрь “Ўзбек тили байрами куни” сифатида нишонланмоқда.
Сана муносабати билан жойларда, таълим муассасаларида тадбирлар ўтказилаяпти. Тумандаги 2-сонли умумтълим мактабида ҳам очиқ дарс ташкил этилди. Дарс жараёнида янги инновацион методлар ва ахборот коммуникацион техналогиялардан фойдаланилган ҳолда ўқувчиларга мавзу тушунтириб берилди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024