Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
УЧ АСР БИЛАН ЮЗЛАШГАН МОМО

Қумқўрғон тумани “Жозиба” маҳалласида яшовчи дунёнинг энг ёши улуғ инсонларидан саналган Ихбол момо 121 ёшда.

Онахон уч аср билан юзлашган бўлсада, ҳали хотираси тиниқ, гаплари дадил, ҳаётнинг турли синовларини матонат билан енган, қатоғон йиллари, қулоқлаштириш колхозлаштириш, иккинчи жаҳон уруши, очарчилик даврларига гувоҳ бўлган.

Ихбол момо 1900 йилда Сурхондарё вилояти Бойсун туманида туғилган.
Турмуш ўртоғи Гаппаров Бадал бобо билан турмуш қуриб, 8 нафар фарзандни вояга етказган, Ҳозирда 5 нафар фарзанди ҳаёт.

"Юз билан юзлашганлар" китобида Ихбол момо хақида ҳам ёритилган. Сурхондарё вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқарма бошлиғи ўринбосари О.Соатов, туман бўлими бошлиғининг ўринбосари Ч.Қултаевлар момо хонадонида бўлиб, ҳолидан хабар олишди.

Момонинг айтишича, узоқ умр кўришнинг асоси сабаби – поклик, шукроналик, меҳнатдан қочмаслик, ҳаёт синовларини енигишда доимо сабрли ва матонатли бўлишдир.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
47 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси