Ёшларни замонавий билим ва тажрибалар, миллий ва умумбашарий қадриятлар асосида тарбиялаш, улар ўртасида илм-фан, санъат, маданият, ахборот технологиялари, бадиий ижод, архитектура, дизайн, тадбиркорлик ва ҳунармандчилик каби соҳаларни янада оммалаштириш, истеъдодли, ташаббускор, ўз касбининг устаси бўлган иқтидорли ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ватан тараққиётига менинг ҳиссам” Республика танловининг Қумқўрғон туман босқичи бўлиб ўтди.
Унда 15 дан 30 ёшгача бўлган ёшлар 100 нафар ёшлар танловнинг “Тасвирий ва амалий санъат”, “Адабиёт ва публицистика” (назм, наср ва публицистик материаллар), “Миллий мақом ва миллий эстрада” йўналишлари бўйича баҳслашишди.
Ғолиблар туман Маънавият ва маърифат бўлинмасининг 1,2,3-даражали дипломлари, ташаккурномалари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024