Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ҳудудларни обод қилиш мақсадида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” эълон қилинди.
Қумқўрғон туманида кўчалар, йўл ёқалари, барча ташкилот, муассаса ва корхоналарда турли кўчатлар, мевали дархтлар экиш ишлари амалга оширилмоқда.
Tуман ҳокими Рахматулла Гаппаров бошчилигида ҳоким ўринбосарлари биргаликда кўчат экиш акциясида фаол иштирок этишди.
Бу хайрли иш ортида диёримизни бундан-да обод қилиш, теварак-атрофга кўрк улашиш, ҳаво мусаффолигини таъминлаш, дастурхонимизни ширин-шарбат мевалар билан тўлдиш каби савобли ишлар мужассам.
Туманда жами 1069,2 дона мевали дарахтлар, бута кўчатларини экиш режалаштирилган. Шундан ноябрь-декабрь ойларида 405,0 дона дарахтлар ўтказиш кўзда тутилган.
Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирлари туманимизнинг барча ҳудудларида изчил давом этмоқда.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024