Бугун ёмғирли кун бўлишига қарамасдан, туманимиз аҳли ҳавонинг мусаффолигини таъминлаш, экологияни асраш, эзгу ташаббусларга ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида кўчат экиш ишларида фаол иштирок этишди.
“Беш қаҳрамон” маҳалласи аҳолиси ҳам жам бўлишиб, кўча четларига, мактаб атрофига, ўз ҳовлисига мевали ва манзарали дарахтлар экишди.
Ушбу хайрли ишларга туман ҳокимининг ўринбосарлари ҳамда нуроний отахонлар бош бўлишди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024