Қумқўрғон туманида пиллачилик соҳасини ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида янги йирик лойиҳа "Силк Таwн" МЧЖ томонидан пиллачиликни ташкил этиш ва пиллага дастлабки ишлов бериш лойиҳаси амалга оширилади.
Мазкур лойиҳа учун 9,8 гектар ер майдони ажратилган. Ушбу ҳудудга ипак қурти озуқа базасини кўпайтириш учун янги тут плантатсиясига 70 минг дона тут кўчат экиш ишлари бошлаб юборилди.
“ Яшил майдон” умумиллий лойиҳаси ҳамда янги тут плантатсияси ташкил этилиши муносабати билан Қумқўрғон туманига Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси Баҳром Шарипов ташриф буюрди.
Қумқўрғон туман ҳокими Р.Гаппаров ҳамроҳлигида журналист ва блогерлар янги ташкил этилаётган тутзорга тут кўчати экиш жараёнлари билан яқиндан танишди ва дарахт экиш ишларида ўз ҳиссаларини қўшишди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024