Бугун Қумқўрғон тумани ҳокими Р. Гаппаров бошчилигида туман Халқ қабулхонасида фуқаролар қабул ўтказилмоқда.
Қабулда фуқаролар тадбиркорлик учун кредит олиш, йўлни таъмирлаш, газ таъминотини яхшилаш, уй-жойни таъмирлашда ва уй-жой билан таъминлашда кўмаклашиш, ичимлик суви билан таъминлаш, бола пули, моддий ва тиббий ёрдам беришни каби масалалр билан мурожаат қилишмоқда.
Фуқароларга амалий ёрдам кўрсатилиши баробарида керакли ҳуқуқий тушунчалар ҳам айтиб ўтилди. Туман ҳокими томонидан тегишли мутасадди раҳбарларига мурожаатлар борасида топшириқлар берилди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024