Юртимизда1-30 ноябрь кунлари “Кексалар учун туризм ойлиги”, деб белгиланган. Қумқўрғон туманида шу муросабат билан ҳунармандлар, амалий ва тасвирий санъат маҳсулотларининг кўргазмаси ўтказилди.
Тумн Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда Ҳунармандлар уюшмаси томонидан ташкил этилган тадбирда туман ҳокими Р.Гаппаров, нуроний отахонлар иштирок этишди.
Кўргазмада уста-ҳунармандлар ўзларининг ёғоч ўймакорлиги, миниатюра, зардўзлик, миллий либослар, наққошлик, мўнчоқ тўқиш каби амалий санъат маҳсулотларини намойиш этдилар.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024